Меню
Қашқадарё
Янги президент муҳожирларни чиқариб юбориш бўйича мамлакати тарихидаги энг йирик амалиётга ҳозирланмоқда
АҚШнинг яқинда сайланган ва 2025 йил 20 январдан вазифасига киришадиган янги президенти штаби матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг маълум қилишича, Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимини эгаллаган биринчи кунданоқ ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш бўйича мамлакат тарихидаги энг йирик амалиётни ўтказади.
"У президентлигининг биринчи кунидаёқ ноқонуний муҳожирларни АҚШдан чиқариб юбориш бўйича мамлакат тарихидаги энг йирик амалиётни ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда", деган матбуот котиби.
Унинг қайд этишича, Дональд Трамп мамлакат жанубидаги Мексика билан чегарани ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. АҚШнинг ҳозирги президенти Жо Байден маъмурияти буни амалга оширишни рад қилиб келган.
Кэролайн Ливитт қуруқликдаги чегаралар билан бирга "денгиз ва авиация хавфсизлиги" ҳам назорат қилиниб, ноқонуний муҳожирлар ўз мамлакатларига қайтариб юборилишини таъкидлаган.