Меню
Қашқадарё
24.02.2018
2063
ЯНГИ ОМБОРХОНАДА ҚАРИЙБ 3 МИНГ ТОННА МАҲСУЛОТ САҚЛАНАДИ
“Косон файз барака” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2017 йилнинг октябрь ойида ишга туширилган, умумий лойиҳа қиймати 2 миллиард 100 миллион сўмни ташкил этган замонавий омборхона ҳам ҳудудда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини узоқ муддат давомида сифатли сақлаш имконини бермоқда.
– Омборхонамизнинг умумий сиғими 2 минг 880 тоннани ташкил этади, - дейди жамият ходими Бобомурод Зайниев. – Шундан 1 минг 500 тонна сиғимдаги омборхона замонавий совутиш камераларига эга. Айни вақтда бу ерда пиёз, сабзи ва картошка сақланмоқда.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратларда: “Косон файз барака” масъулияти чекланган жамияти фаолиятидан лавҳалар.
С.НАРЗИЕВ олган суратлар.