Меню

Қашқадарё

06.09.2021 2565

ЯНГИ МАВСУМ ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТГАН БИНОДА БОШЛАНДИ

Вилоят мусиқали драма театрида 89-мавсум очилди.

Айтиб ўтиш керак, 2021 йилда мазкур театр биноси салкам 17 миллиард сўмга қайта таъмирланиб, шарт-шароитлар тубдан яхшиланди. Бинонинг ташқи фасади ўзгача чирой очди, атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунга монанд, бу йилги мавсум очилиши ҳам таъмирдан сўнг янги қиёфа касб этган театр биносининг фойдаланишга топширилиши билан қўшилиб, катта шодиёнага айланиб кетди.

Тантанали маросимда Маданият вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари билан бир қаторда, ўзбек театр санъати усталари — Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, Эркин Комилов ва бошқа таниқли санъаткорлар иштирок этди.

Шу куни пойтахтдан келган санъат усталари ҳамда вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан шу мавсумда томошабинларга тақдим қилинадиган саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!