Меню
Қашқадарё
ЯНГИ КОРХОНАДА 4 ХИЛ ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
Жорий йил бошида Қарши туманида фаолиятини йўлга қўйган “Жалолхон бобо” масъулияти чекланган жамиятида айнан шу қурилиш материалини тайёрлашга асосий эътибор берилган.
- Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам кенг қамровли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда, - дейди тадбиркор Муҳиддин Исмоилов. – Бу эса харидоргир, импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларига талабни ошираяпти. Биз ҳам ушбу эҳтиёжни самарали қоплаш ҳаракатидамиз. Шу йили Хитойдан замонавий дастгоҳлар олиб келтирдик. Хомашёни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқараяпмиз. Биз таклиф этаётган қурилиш материаллари тури ҳозирча 4 хилни ташкил этади. Гипс, уйнинг ички ва ташқи қисмини пардозлаш учун мўлжалланган сувоқ аралашмасини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Корхонамизда 4 кишини доимий иш ўрни билан таъминлаганмиз.
Ишбилармоннинг билдиришича, жорий йил охирига қадар маҳсулот реализациясини янада ошириш, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсад қилинган. Шунингдек, ички бозорда талаб юқори бўлган янги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, шу мақсадда ушбу жараёнга замонавий технологияларни жалб қилиш режалаштирилган.
М.ШУҲРАТОВ