Меню
Қашқадарё
ЯНГИ КОРХОНА МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИНИ ҲАМ БОШЛАДИ
- Мазкур маблағ корхонамизни техник ва технологик жиҳатдан янгилашга сарфланди, - дейди МЧЖ раҳбари Муҳсин Файзуллаев. – Йигирув цехимизда ўрнатилган дастгоҳлар Швейцариянинг “Рейтер” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Мавжуд қувват бир йилда 3 минг тонна калава ип тайёрлашга мўлжалланган. Ҳозирги кунда бу имкониятдан самарали фойдаланаяпмиз. Иш бошлаганимиздан то ҳозирга қадар 262 тонна маҳсулот ишлаб чиқардик. Аллақачон маҳсулотимиз экспортини ҳам амалга ошираяпмиз. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатида Туркия мамлакатига қиймати 346 минг долларлик калава ип етказиб бердик. Маҳсулотимизнинг бир қисмини ички бозорга йўналтираяпмиз. Бугун корхонамизда 120 нафарга яқин коллеж битирувчиси меҳнат қилаётгани лойиҳамизнинг юқори ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга эканидан далолат беради.
Корхона раҳбарининг билдиришича, келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт географиясини янада кенгайтириш мақсад қилинган.
Айтиш жоизки, тегишли дастурдан жой олган лойиҳаларнинг ҳаётга самарали татбиқ этилиши вилоятимизда етиштирилган пахта хомашёсининг асосий қисмини шу ернинг ўзида қайта ишлашни ташкил этиш, бу жараёнда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгроқ йўлга қўйишга қулай шароит ҳозирлайди. Бу турдаги маҳсулотларнинг 70-80 фоизи экспорт қилиниши кўзда тутилган.
М.ЖЎРАЕВ