Меню
Қашқадарё
ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛМОҚДА
Тадбирда вилоят меҳнат бош бошқармаси бошлиғи Абдурауф Қодиров, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Сардорбек Абдуқундузов жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга оид дастурларда белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборот берди.
Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 3 декабрдаги “2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят бўйича 10 минг 684 та корхонада 89 минг 24 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган.
Шундан мақсадли дастурларга мувофиқ ташкил этиладиган иш ўринлари 33 минг 957 тани ташкил қилади.
Бундан ташқари, тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобига 10 минг 238 та, якка тартибда тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 14 минг 890 та, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳисобига 8 минг 583 та, уй меҳнатини йўлга қўйиш ҳисобига 21 минг 356 та иш ўрини яратиш белгиланган.
Дастурга асосан ўтган январь-май ойларида жами 32 минг 89 та иш ўринлари яратилиб, дастур кўрсаткичи 100,9 фоизга бажарилган.
Брифинг савол-жавоблар асосида ўтди.
Шоҳиста БОЗОРОВА