Меню

Қашқадарё

13.06.2024 6012

Янги иш ўринлари: Чироқчи тумани республикада ТОП-10 дан ўрин олди

Бандлик

Чироқчи тумани шу йилнинг дастлабки тўрт ойи ичида мамлакат бўйича энг кўп иш ўрни яратган ҳудудлар қаторидан жой эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жорий йил январь-апрель ойларида энг кўп иш ўрни яратган туман ва шаҳарлар ТОП-10ни эълон қилди. Унга кўра, биринчи ўринни Тошкент шаҳри Миробод тумани ( 4 минг 506 та иш ўрни) эгаллаган бўлса, иккинчи ўринга вилоятимиздаги Чироқчи тумани (22 минг 904 та) лойиқ кўрилди.

Эътиборли томони, жорий йил 1 апрель ҳолатида доимий аҳолиси 269,3 минг нафар кишини ташкил этган Чироқчи тумани яратилган янги иш ўринлари сони бўйича 483,9 минг киши яшайдиган Андижон (3-ўрин; 22 минг 553 та янги иш ўрни) ва 587,8 минг киши истиқомат қилаётган Самарқанд (5-ўрин; 15 минг 303 та) шаҳарларини ҳам ортда қолдирди.

Ўз мухбиримиз

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!