Меню
Қашқадарё
ЯНГИ ГРАНТ ЛОЙИҲАЛАРИ ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ННТларнинг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусидаги танловга тақдим этилган 351 та лойиҳа орасидан энг яхшилари - жами 51 та лойиҳа қўллаб-қувватлашга тавсия этилди. Улар орасида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон “Veteran” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси бўлими, “Умид” ташаббусларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Аёллар маслаҳат маркази лойиҳалари ҳам бор.
“Мамлакатда рўй бераётган демократик ислоҳотларнинг аниқ натижалари тўғрисида миллий ва хорижий аудиториянинг хабардорлигини ошириш, сўз эркинлигини ва ахборот олишни, ОАВни янада либераллаштиришни таъминлашга кўмаклашиш” мавзусидаги танловда эса жами 37 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Вилоятимиздаги нашрлар - “Қашқадарё ёшлар спорти” ҳамда “Баркамол авлод” газеталари томонидан тақдим этилган лойиҳалар ҳам ғолибликни қўлга киритди.
Х.ҚИЛИЧЕВА