Меню

Қашқадарё

21.09.2021 1511

Янги битим Хитойга қарши қаратилганми?

АҚШ, Буюк Британия ва Австралия илғор ҳарбий технологияларни алмашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда "Politico" газетаси Оқ уйдаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, янги битим асосида томонлар сунъий идрок, кибернетика саноати ва сув ости соҳаларида ахборот ва янгиликлар алмашиш тизимини соддалаштиради.

Шунингдек, ҳужжат "узоқ масофаларга зарбалар бериш" ва ядровий объектларни ҳимоялаш тизими бўйича маълумотлар узатишни енгиллаштириш имконини беради.

Нашр маълумотларига кўра, келишув уч давлатнинг ниқобланган тарзда Хитойга қарши туришга уринишини англатади. Бинобарин, ҳужжатда Хитой алоҳида тилга олинмаган, бироқ у расмий Пекиннинг ҳарбий ва технологиялар соҳаларида кучайишига қарши туриш учун восита бўлади.

Америка президенти Жо Байден ҳам ушбу уч томонлама битим ҳақида гапириб, унинг мудофаа соҳасидаги стратегик аҳамиятини юқори баҳолаган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!