Меню
Қашқадарё
Янги автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш 10 йилгача ихтиёрий бўлади
Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 1 СЕНТЯБРДАН АМАЛДА
Президентнинг “Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқиб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
а) ишлаб чиқарилганига ўн йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади;
б) енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
ишлаб чиқарилганига ўн бир йилдан ўн тўрт йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари — икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига ўн беш йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари — бир йилда бир марта.
Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспорт воситалари учун татбиқ этилмайди.
lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.