Меню

Қашқадарё

13.08.2019 1892

"ЯККАБОҒ ЮЛДУЗЧАЛАРИ" ПОРЛАМОҚДА

Яккабоғ туманининг Учтепа маҳалласида давлат - хусусий шерикчилиги асосида иш бошлаган  янги мактабгача таълим муассасасини "Яккабоғ юлдузчалари" дея номлашибди. Бу ерда болажонлар учун кенг шарт-шароитлар яратилган.

- Муассасамиз 100 ўринга мўлжалланган, - дейди боғча мудираси Барчин Тоштемирова. - Жорий йилнинг июль ойида иш бошлаганимизга қарамай, ҳозир тарбияланувчиларимиз сони 50 нафардан ошди. Ҳар куни кўплаб ота-оналар фарзандларини олиб келишаяпти. Улар ишончини оқлаш, болажонларга бошланғич билимларни бериш билан бир қаторда, хорижий тилларни ўргатиш, санъат ва спортга бўлган иштиёқини оширишга асосий эътиборни қаратмоқдамиз.

Айни пайтда муассасага 5 нафар малакали тарбиячи жалб этилган. Болажонларга инглиз ва рус тилларини ўргатиш йўлга қўйилган. Шунингдек, сузиш ва бадиий гимнастика тўгараклари ишлаб турибди. Келгусида улар сонини яна бир нечтага кўпайтириш  режалаштирилган.

 Собир НАРЗИЕВ

Муаллиф олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!