Меню
Қашқадарё
Яккабоғда дам олиш кунлари банкоматлар ишламаяптими?
Акс-садо
Ижтимоий тармоқларда “Яккабоғда шанба ва якшанба кунлари банкоматлар ҳам дам олмоқда” сарлавҳали хабар эълон қилинган эди.
Ҳокимлик ахборот хизматининг “Агробанк” туман филиали бошқарувчиси Зокир Жўраевга таяниб маълум қилишича, бугунги кунда банк ҳисобида 7 та банкомат аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Банкоматларнинг узлуксиз ишлашини назорат қилиш, нақд пул билан таъминлаш, вақтида техник хизмат кўрсатиш учун алоҳида мутахассис ходим бириктирилган.
Банк маъмурияти биноси олдидаги банкоматга 2020 йил 4 июль, шанба куни 40 миллион сўм миқдорида нақд пул қўйилиб, соат 16:00 ларда 8 миллион 800 минг сўм нақд пул маблағи мавжуд бўлган.
Қайд этилишича, барча банкоматлар орқали санитария қоидаларига риоя этилган ҳолда, узлуксиз равишда ва дам олиш кунларисиз фаолият кўрсатимоқда.