Меню

Қашқадарё

23.06.2020 1646

ЯККАБОҒДА ҲАММАЁҚ ТИНЧ...МИ?

Ижтимоий тармоқларда "Яккабоғда коронавирус гумондори аниқланди. Қишлоқ карантинга олинди" сарлавҳали хабарлар тарқалди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ойсанам Бобоқулованинг ҳокимлик ахборот хизматига маълум қилишича, фақатгина Ўрта қишлоғилик фуқаронинг хонадони, Жайчи ва Обод маҳаллаларидаги фуқаро юрган кўчалар карантинга олинган. Хабарларда тарқатилганидек ҳудудлар ёпилгани йўқ. Бироқ, Тошкентдан келган фуқарода вирус бор дея гумонланган. Шу боис, у юрган ҳудудлар ва кишилар карантинга олинган.

Куни кеча маълум бўлишича, гумондор фуқаролардан ҳеч бирида касаллик аломатлари аниқланмаган, карантинга олинган Ўрта қишлоғи, Жайчи ва Обод маҳаллалари ҳудудларидаги аҳолининг саломатлигидан шикоятлари йўқ ва фуқаролардан олинган анализлар яхши чиққан. Мутасаддилар ўз навбатида вазият нуқтаи назаридан тиббиёт бирлашмаси ва СЭОМ шифокорлари туманга четдан келаётган ҳар бир фуқаронинг саломатлигини текшириши шартлиги ва бу ишлар  узлуксиз равишда давом этишини билдиришган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!