Меню

Қашқадарё

19.11.2021 1617

Яхши ташаббус

Машина бошқариб кетаётганда, йўл-патруль хизмати ходими тўхташ ишорасини кўрсатса, юрак ҳовучлашимиз турган гап: “Билмасдан тезликни ошириб қўйдикми, ё бошқа қоида буздикми? Жарима ёзмасин-да ишқилиб...”

Аммо ЙПХ ходими келиб, “Ҳурматли ҳайдовчи, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасдиқланган кун муборак бўлсин! Оқ йўл тилаймиз!” дея байроқча ҳам узатиб турса... Бу ҳар доим ҳам юз берадиган ҳодиса эмас албатта.

Бинобарин, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда йўл ҳаракати иштирокчилари Давлат байроғи қабул қилинганининг 30 йиллиги билан муборакбод этилди, байроқчалар улашилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!