Меню
Қашқадарё
Ядровий ҳужум бўлган тақдирда уйга беркиниш тавсия этилди
Нью-Йорк фавқулодда вазиятлар департаменти шаҳар аҳолисига ҳудудга ядровий ҳужум бўлган тақдирда уйларига беркиниш ҳамда эшик ва деразаларни ёпиш тавсия этилган видео лавҳани эълон қилди. Унинг муаллифлари бу нима учунлиги, қандай рўй бериши мумкинлиги тўғрисида сўрамасликни илтимос қилган.
"Бугун Нью-Йорк шаҳар фавқулодда вазиятлар департаменти асосий эътибор ядровий ҳодисаларга тайёр бўлишга қаратилган янги эълон чиқарди. Гарчи Нью-Йорк ёки унинг атрофида ядро қуроли билан боғлиқ вазият юзага келиши эҳтимоли жуда кам бўлсада, бу шаҳар аҳолиси қандай қилиб хавфсиз қолишни билиши учун муҳим", дейилади идора сайтига жойлаштирилган маълумотда.
Видео лавҳада "ядро зарбаси" берилган ҳолат жонлантирилган. "Мендан нима учунлиги, қандай рўй бериши мумкинлигини сўраманг", дейди қора либосли аёл.
У Нью-Йорк аҳолисидан учта муҳим қадамни эсда тутишни сўраган. "Тезда хонага беркининг", дейди аёл. Шу билан бирга деразадан узоқроқ кетиш кераклигини эслатган. "Машинада ўтириш мақбул эмас. Уйда қолинг, барча эшик ва деразаларни беркитинг. Агар ертўла бўлса, унга тушинг".
Иккинчи қадам ҳақида гапирар экан, "агар сиз портлашдан сўнг кўчада турган бўлсангиз, тезда тозаланиш керак", дейди аёл. Унинг сўзларига кўра, "радиация чангини танадан узоқроқ тутиш" учун барча кийим-кечакларни ечиб, уларни полиэтилен плёнкага ўраш зарур.
"Учинчи қадам: янгиликлар ва оммавий ахборот воситалари хабарларини кузатиб боринг. Расмий шахс бу хавфсиз эканлигини айтмагунига қадар ташқарига чиқманг", дея гапирилади видео лавҳада.