Меню

Қашқадарё

30.11.2023 5370

Ядро қуролларини қўлламасликнинг ягона кафолати - уларни бутунлай йўқ қилишдир

БМТ бош котиби ўринбосари Идзуми Накамицунинг айтишича, геосиёсий майдонда кескинлик кучайгани тўлиқ ядровий қуролсизланишдан бош тортишга сабаб бўлиши мумкин эмас. У бу ҳақда Нью-Йоркда ўтган Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома қатнашчи давлатларининг иккинчи учрашувида гапирди, дея хабар берган ТАСС манбаси.

Ўсиб бораётган геосиёсий таранглик умумий мақсад - ядровий қуролсиз дунёга эришишни кечиктириш учун сабаб бўлмайди, деган халқаро ташкилот вакили.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш номидан чиқиш қилган Идзуми Накамицунинг қайд этишича, совуқ уруш давридаги қуролларни назорат қилиш воситаларига путур етган ёки улар бузилиш хавфи остида. Ядро арсеналларини камайтириш бўйича дунё тенденцияси ҳам тугамоқда. Шунга кўра, бундай шароитда ядро қуролларини қўлламасликнинг ягона кафолати - уларни бутунлай йўқ қилишдир.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!