Меню
Қашқадарё
XXXV асрлик тарихга эга диний маросимлар манзили
Озарбайжондаги қадимий Таватепа қишлоғида сопол идишларга тўла ва асли жойи ўзгармаган 3500 йиллик диний маросимлар столи топилди. Италиялик ва озар археологларининг ҳамкорликдаги топилмаси ҳақида Arkeonews манбаси хабар тарқатган.
Қишлоқ мамлакат ҳудудининг Арманистон ва Грузия билан чегараси яқинида жойлашган. Эрамиздан аввалги 1500 ва 750 йиллар (сўнгги бронза асри ва илк темир даври) оралиғида кўчманчи халқлар Таватепадан тоғ орқали саёҳатлари олдидан дам оладиган жой сифатида фойдаланган бўлишлари мумкин. Бу ердан олимлар саккизта чуқурчали диний маросимлар столини топишган.
У жойлашган нуқтага кириш маҳобатли ёғоч устунлар ва похол том билан ажралиб турган. Эҳтимол, бутун мажмуа шундай ўраб олинган. Унинг диаметри 15 метр атрофида. Ташқаридан кўплаб ҳайвон (йирик шохли моллар, қўй ва тўнғиз) суяклари ва сопол идишлар топилган.
Қурбонлик чуқурларига жойлаштирилган одам кўринишидаги шакллар объект маросимлар учун хизмат қилганини кўрсатади. Ўша даврнинг товоқлари, қора билан сайқалланган сопол идишлар ва узун ингичка тошчалар аралашмалар тайёрлаш учун ишлатилган. Шунингдек, ўчоқ қолдиқлари ҳам топилган. Бармоқ излари туширилган лой жетонлар озиқ-овқат олиш учун талон бўлиши мумкин.