Меню
Қашқадарё
ВОКЗАЛ ЁНИДАГИ ЧИҚИНДИХОНА ТОЗАЛАНДИ
Танқиддан сўнг
“Qashqadaryo” газетасининг 2020 йил 10 июль сонида чоп этилган “Бир ажойиб шаҳримиз бор, ярми обод, ярми...” сарлавҳали мақолада Қарши вокзали ёнида кўнгилни хира қиладиган манзара юзага келгани айтилганди. Қарши шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, танқиддан сўнг вокзал ёнидаги чиқиндихонада тўпланиб қолган чиқиндилар шу куннинг ўзида олиб чиқиб кетилган.
Ҳокимлик қайдига кўра, чиқиндихона Қарши вокзалига тегишли бўлиб, бу ерга яқин-атрофда яшовчи аҳоли томонидан ҳам чиқиндилар келтириб ташланмоқда. Шу боисдан ҳам контейнер бир-икки кунда тўлиб қолаяпти. Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан мунтазам равишда чиқиндихона атрофида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Албатта, бу яхши. Фақат ободонлаштирувчилар қачон танқид қилинса эмас, доим ҳудуд ободлигини назорат қилиб боришса, нур устига аъло нур бўлар эди.