Меню
Қашқадарё
ВОҲАДОШЛАРИМИЗ ҲАЖ ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ
Шунингдек, сурхондарёлик бўлғуси ҳожилар ҳам сафарга Қарши халқаро аэропорти орқали юборилмоқда. Уларнинг биринчи гуруҳи бугун тонгда манзил томон учиб кетишди.
- Жорий йилда вилоятимиздан 408 нафар фуқаро ислом динининг улуғ арконларидан бири - Ҳаж ибодатларини бажариш учун сафарга отланаётган бўлса, уларнинг 134 нафарини хотин-қизлар ташкил этади, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили Раҳматулла Усмонов. - Улар ўттиз икки кун давомида Саудия Арабистонида бўлишади, муборак шаҳарлар - Мадинаи мунаввара ҳамда Маккаи мукаррамада Ҳаж амалларини адо этишади. Зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш ва саломатлигини муҳофаза қилиш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилган.
Қайд этиш жоиз, мамлакатимизда Ҳаж зиёратига борувчилар учун қатор қулайликлар яратилаяпти, аҳолининг талаб-эҳтиёжи эътиборга олиниб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун Ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди. Бу кўрсаткич шу вақтгача 5200 нафарни ташкил этарди. Бу ҳам фуқароларимизнинг Ҳаж амалларини эмин-эркин адо этишига қаратилган навбатдаги қулайликлардан бири бўлди.
М.МУРОДОВ