Меню

Қашқадарё

14.02.2017 2267

ВИЛОЯТИМИЗДА ЙИРИК ЗАВОД ҚУРИЛИШИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Қайд этилишича, лойиҳани амалга оширишнинг навбатдаги муҳим босқичида қурилишга тайёргарлик ишлари якунланган, “LTFT” реактори барпо этилган  ва лойиҳа қиймати оптималлаштирилган.

“OLTIN YO`L GTL” лойиҳаси асосида юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, натижада юртимиз транспорт соҳаси учун тоза экологик келажак таъминланади, завод мазкур йўналишда фаолият юритаётган дунёдаги энг илғор корхоналардан бири бўлади ҳамда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ва ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади, дея қўшимча қилинади хабарда.

Лойиҳа расмий сайтида келтирилишича, 2016 йил декабрь ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори қабул қилинган. 2009 йил октябрь ва 2011 йил сентябрда қабул қилинган ҳужжатларга қўшимча равишда ушбу қарор мазкур лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосларини тасдиқлаб, уни молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаб берди.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа қиймати қарийб 4 миллиард долларни ташкил этади. Тозаланган метан газидан синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришга ихтисослашадиган ушбу корхона “Sasol” технологияси асосида  фаолият кўрсатади. Лойиҳа йилига 1,5 миллион тонна дизель ёқилғиси, керосин ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш имконини беради.

М.ШУҲРАТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!