Меню

Қашқадарё

07.04.2018 1711

ВИЛОЯТДА "ТОЗА ҲАВО" ОЙЛИГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши ҳам ушбу вазифаларни самарали рўёбга чиқаришни кўзда тутади. Мазкур ҳужжатга асосан воҳамизда муайян муддат давомида "Тоза ҳаво" ойлиги ўтказилади. Бу тадбирни икки босқичда ташкил этиш белгиланган. Биринчи босқич 10 апрелдан 10 майгача давом этса, иккинчиси 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Шунга мувофиқ, вилоятда "Тоза ҳаво" ойлиги тадбирини ўтказиш бўйича ташкилий гуруҳ таркиби, ушбу икки босқичда шаҳар ва туманларда автотранспорт воситаларини текширувдан ўтказиш режаси тасдиқланди. Шунингдек, ойлик мобайнида корхона ва ташкилотларни автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ажралиб чиқадиган ис гази ва тутун миқдорини ўлчаш ускуналари билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Тегишли режа жадвалига асосан, вилоят бўйича 2700 та автомобиль автокорхонага кириш ва чиқишдан олдин текширилади. Шунингдек, ис гази ва тутун қалинлиги бўйича автомобиль йўлларида ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги идораси мутахассислари билан биргаликда ўрганиш олиб боради. Бунда жами 15 минг транспорт воситаси назоратдан ўтказилади.

М.ШУҲРАТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!