Меню
Қашқадарё
Вилоятда қанча кишидан коронавирусга тест олиш имкони бор?
Пандемия бошида вилоятда коронавирусга текшириш аппаратлари сони 3 та эди ва улар орқали кунига кўпи билан 950 тагача анализ олиш имкони мавжуд эди. 22 июндан бошлаб аппаратлар сони 12 тага етказилди. Шаҳрисабз шаҳрида 3 та, Ғузор туманидаги “Uzbekistan GTL МЧЖ”да 3 та ва Қарши шаҳрида 6 та (5 таси давлат тиббиёт муассасаларида, 1 таси “Мед стар” хусусий клиникасида) аппарат ишламоқда. Натижада бир кунда 3600-3800 тагача тестларни текшириш имкони яратилди.
Шу ўринда таъкидлаш лозим, “Uzbekistan GTL” корхонасининг 267 ходимида касаллик аниқланган, шундан 126 нафари чет эл фуқароларидир. 104 бемор тузалиб чиқди.
Ҳозирда корхонада 7212 нафар ишчи фаолият кўрсатса, ходимларни тўлиқ текшириш, тест натижаларини билиш учун камида 8 кун керак бўлади.
“Корхонада вилоят комиссиясининг кўчма йиғилиши ўтказилиб, иссиғи чиқиб мурожаат қилганларни дарҳол ажратиб даволаш учун алоҳида жой ташкил қилиниб, тест натижасини кутмасдан даволашни бошлаш тизимли йўлга қўйилди”, деди Зойир Мирзаев.