Меню

Қашқадарё

18.10.2021 1266

ВИЛОЯТ “ТОЗА ҲУДУД” ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИГА  26 ТА МАХСУС ТЕХНИКА ТОПШИРИЛДИ

Вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонасининг туман ва шаҳар филиалларига 26 та “ISUZU” русумли чиқинди йиғувчи махсус техника воситалари топширилди.

Ҳар бири 7 куб метр юк сиғимга эга бўлган ушбу техникалар Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича республика комиссиясининг 2021 йил 26 апрелдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан  ажратилган 15 миллиард 80 миллион сўм маблағ эвазига “СамАвто” корхонасидан харид қилинган.

-     Шу кунга қадар корхонамиз тасарруфида 160 та чиқинди ташувчи махсус техника бўлиб, улар ёрдамида белгиланган ҳудуднинг 87 фоиздан ошиқ қисмини қамраб олишга эришилаётган эди, - дейди вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси бошлиғининг эксплуатация бўйича ўринбосари Санжар Султонов. – Эндиликда эса махсус машиналаримиз сони 186 тага етмоқда ва бу билан қамров даражаси ҳам 95 фоиздан ошади.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!