Меню
Қашқадарё
"Вилоят ҳокими олимпиадаси" ғолиблари аниқланди
Иқтидорли ёшлар - юрт таянчи
Хабарингиз бор, ўтган йилнинг апрель ойида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфида бўлган мактаблардаги иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва нуфузли халқаро олимпиадаларга муносиб тайёрлаш, умумий ўрта таълим ташкилотларида фанларни ўқитиш сифатини оширишга бўлган рағбатни кучайтириш, бу борада халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишига замин ҳозирлаш мақсадида "вилоят ҳокими олимпиадаси" ўтказилиши эълон қилинган эди.
Қарши шаҳрида ушбу олимпиаданинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда туман (шаҳар)лар босқичида муваффақиятли иштирок этган 11-синф ўқувчилари кимё, биология, физика, математика, информатика ва ахборот технологиялари, тарих, она тили ва адабиёт, чет тили (инглиз, немис, француз) фанлари бўйича ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.
"Вилоят ҳокими олимпиадаси"ни ташкил этиш йўриқномаси талабларига кўра, туман (шаҳар)лар босқичи ғолиблари аввалроқ онлайн тест синовлари асосида аниқланган бўлса, вилоят босқичида энг кучлилар кимё, биология, физика, математика, информатика ва ахборот технологиялари, тарих фанлари бўйича онлайн тест синовлари асосида, она тили ва адабиёт фанидан тест ҳамда ёзма иш (иншо) асосида, чет тили (инглиз, немис, француз) фанидан эса тест ва иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш, ўқиш маҳорати, сўз бойлиги ва грамматик саводхонлиги асосида саралаб олинди.
"Вилоят ҳокими олимпиадаси" вилоят босқичи натижалари
Кимё фани бўйича:
1-ўрин: Элчин Санақулов, Кўкдала тумани 8-мактаб
2-ўрин: Гулнигор Шерматова, Нишон тумани 41-мактаб
3-ўрин: Ирода Искандарова, Шаҳрисабз шаҳри 20-мактаб
Биология фани бўйича:
1-ўрин: Камронбек Исмоилов, Қамаши тумани 66-мактаб
2-ўрин: Шахбоз Қорақулов, Чироқчи тумани 102-мактаб
3-ўрин: Севинч Юнусова, Ғузор тумани 68-мактаб
Физика фани бўйича:
1-ўрин: Ҳожакбар Норқизилов, Чироқчи тумани 112-мактаб
2-ўрин: Шахриёр Рўзиназоров, Муборак тумани 23-мактаб
3-ўрин: Атхам Жумаев, Косон тумани 82-мактаб
Математика фани бўйича:
1-ўрин: Олимжон Панжиев, Қамаши тумани 76-мактаб
2-ўрин: Улуғбек Отамуродов, Чироқчи тумани 112-мактаб
3-ўрин: Лазиза Эргашева, Муборак тумани 16-мактаб
Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича:
1-ўрин: Жасурбек Ҳасанов, Қарши шаҳри 9-мактаб
2-ўрин: Арслон Хушбоқов, Ғузор тумани 68-мактаб
3-ўрин: Умиджон Бахтиёров, Қарши тумани 28-мактаб
Тарих фани бўйича:
1-ўрин: Нилуфар Саъдуллаева, Муборак тумани 4-мактаб
2-ўрин: Аброр Қурбонмуродов, Деҳқононод тумани 85-мактаб
3-ўрин: Лочинбек Шербобоев, Қамаши тумани 25-мактаб
Она тили ва адабиёт фани бўйича:
1-ўрин: Севинч Жабборова, Миришкор тумани 1-мактаб
2-ўрин: Райхона Давронова, Китоб тумани 5-мактаб
3-ўрин: Ҳамидуллоҳ Носиров, Чироқчи тумани 60-мактаб
Инглиз тили бўйича:
1-ўрин: Азиза Қурбонова, Нишон тумани 3-мактаб
2-ўрин: Анора Сапаралиева, Китоб тумани 18-мактаб
3-ўрин: Гулинура Сулаймонова, Косон тумани 9-мактаб
Немис тили бўйича:
1-ўрин: Гулсанам Қурбонова, Деҳқонобод тумани 68-мактаб
2-ўрин: Севинч Рустамова, Қамаши тумани 3-мактаб
3-ўрин: Рухшона Маҳмудова, Шаҳрисабз тумани 22-мактаб
Француз тили бўйича:
1-ўрин: Бегойим Толибова, Шаҳрисабз тумани 42-мактаб
2-ўрин: Озодбек Юлдошев, Деҳқонобод тумани 2-мактаб
3-ўрин: Азиза Қурбонова, Миришкор тумани 6-мактаб
Эътиборли жиҳати, "вилоят ҳокими олимпиадаси" ғолибларини алоҳида тантанали тадбир уюштириб, муносиб эътироф этиш ҳамда тақдирлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, унинг ҳал қилувчи босқичида иштирок этиб, кимё, биология ва физика фанлари ҳар бири бўйича энг юқори балл тўплашга эришган 10 нафардан ўқувчилар Қарши давлат университетига имтиёзли асосда талабаликка қабул қилиниш ҳуқуқи учун олийгоҳ томонидан ташкил этиладиган ўтиш фан олимпиадасида қатнашади. Унда ҳар бир фан йўналиши бўйича 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган ўқувчилар эса ҳеч бир ортиқча шартларсиз ушбу университетга ўқишга қабул қилинади.
Ўз мухбиримиз