Меню

Қашқадарё

10.06.2022 3792

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ  –  “МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ” ПОЛИГОНИДА

Бугун вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг энергетика факультетида бунёд этилган “Муқобил энергия манбалари” ўқув-илмий полигонига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбарига институт ректори Орифжон Бозоров, вилоят ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи Олимжон Мавлонов ва институт профессор-ўқитувчилари ҳамроҳлик қилдилар.

-Ташриф чоғида вилоят ҳокими полигондаги “Қуёш уйи”, “Қуёш иссиқлик насосли қуритиш-совитиш камераси”, биогаз ва пиролиз қурилмалари бўйича яратилган инновацион ишланмалар билан яқиндан танишди, - дейди илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ғулом Узоқов. – Асосий эътибор қуёш-сув қиздириш қурилмаларига қаратилди. Бу бежиз эмас, албатта. Сабаби - ушбу қурилмалар ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларига ўрнатилса, табиий газ ва кўмирни тежаш имкониятлари ортади.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бир вақтда совитиш, сақлаш ва қуритиш қурилмаси ҳам ҳокимда қизиқиш уйғотди. Бу қурилма боғдорчилик хўжаликлари ва узоқ ҳудудлардаги аҳоли учун кенг имкониятлар яратади.

Вилоят ҳокими ташриф давомида ушбу илмий ишланмаларни янада ривожлантириш, тижоратлаштириш ва ҳаётга кенг жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Абдураззоқ МУРОДОВ

Муаллиф олган суратлар.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!