Меню

Қашқадарё

06.06.2024 6079

Вейпинг ўз ёшига нисбатан катта кўриниш сабабларидан бири бўлиши мумкин

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда рақамли технологиялар даври авлоди вакиллари ўз ёшига нисбатан катта кўриниши кенг муҳокама қилинмоқда. Британия дерматологлар ассоциацияси дерматологи Бав Шергилл Daily Mail нашрига берган интервьюсида бу ҳодисанинг энг асосий сабабларидан бири вейпинг (электрон сигарета) бўлиши мумкинлигини айтган.

 "Никотин фаол ингредиент (мураккаб бирикма ёки қоришманинг таркибий қисми) ҳисобланади ва у барча турдаги тери муаммолари, жумладан, псориаз, ҳуснбузар ва турли тошмалар билан боғлиқ", деган мутахассис.

Никотин тери таранглигини таъминловчи толаларнинг эластиклик хусусиятини бузади. Бу ўзгариш айнан ўсмирлик ёшида анча сезиларли из қолдиради. Терида қон айланиши бузилиши ҳам унинг ҳолатига таъсир кўрсатади.

Сигарета тутуни иссиқлиги терининг намсизланишига сабаб бўлиб, нурсиз ва катта кўринишга олиб келиши мумкин. Сувсизланган тери никотинга қарамликнинг исталмаган ёндош эффекти ҳисобланади.

Вейпинг нафақат терига таъсир қилади, бундай зарарли одатдан тишлар ҳам жабрланади. Бунинг энг сезиларли оқибатларидан бири эмал қатламининг сарғайишидир. Электрон сигаретадан чиқадиган тутун таркибидаги  кимёвий модда тишларни сарғайтириб, уларни носоғлом қилади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!