Меню
Қашқадарё
20.06.2024
2996
Вазирликнинг президент қароргоҳига киришга рухсатномаси бўлган машинаси ўғирлаб кетилди
Франция иқтисодиёт ва молия вазирлигининг автомашинаси Париж шимоли-шарқидаги Севран шаҳарчасида ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Europe 1 радиоси хабар тарқатган.
Манба маълумотларига кўра, машинада Франция президенти қароргоҳи ҳисобланган Елисей саройига кириш учун иккита рухсатнома, шунингдек, милтилловчи маёқ бўлган. Яна ундаги қуёшдан тўсувчи соябонлардан бирида "полиция" ёзуви туширилгани маълум қилинган.
Ўғирлик вазирлик автомобили ҳайдовчиси яшайдиган уй яқинида амалга оширилган. Воқеа ҳақида айнан у полицияга хабар берган.
Қайд этилишича, машина геолокация тизими билан жиҳозланмаган бўлган.