Меню

Қашқадарё

15.01.2021 1353

ВАТАН ҲИМОЯСИ - ШАРАФЛИ БУРЧ!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни вилоятимизда ҳам кенг нишонланди. Тадбирларда армия ва халқ якдиллиги ўз ифодасини топди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округга қарашли ҳарбий бўлинмалар, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва жамоатчилик    вакиллари тинч-фаровон ҳаёт шукронаси сифатида Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Мазкур тадбирда ҳарбийларнинг оила аъзолари, фарзандлари, яқинлари ҳам иштирок этишди.

Ватан ҳимоячилари марши ва ҳарбий техникалар намойиши барчада унутилмас таассуротлар қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тақдирланганларга мукофотлар ҳам топширилди.

Шунингдек, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари   вилоят ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан   тақдирланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!