Меню

Қашқадарё

30.05.2017 2078

ВАТАН, ДЎСТЛИК ВА ХАЛҚПАРВАРЛИК УЧУН

Анжуманнинг тантанали ёпилиш маросими оромгоҳнинг байрамона безатилган марказий майдонида ўтказилди. Бошловчилар чиқишидан сўнг "Бунёдкор" ёшлар телеклуби ижодий жамоаси томонидан тайёрланган анжуман таассуротлари ҳақидаги "Анжуман-2017" номли видеофильм намойиш этилди. "Майсалар" ҳамда "Байрам" номли оммавий рақслар йиғилган меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.

Ёпилиш маросимида меҳмонларнинг табрик сўзлари тингланди. Шу билан бирга, анжуман доирасида ўтказилган республика танловларининг ғолиблари ҳам тақдирланди.

Унга кўра, "Йил сардори" республика танловида 1-ўринни  Маржона Жўрақулова (Қарши шаҳри), 2-ўринни Гулрухсорбегим Камилова (Хоразм вилояти) ва 3-ўринни Жасмина Раҳимова (Бухоро шаҳри) ҳамда Зуҳра Муҳаммаджонова (Сирдарё вилояти) эгаллади. Уларга эсдалик совғалари ва диплом топширилди.

"Энг намунали ҳудудий сардорлар кенгаши" танловининг республика босқичида 1-ўринни фарғоналик сардорлар эгаллашган бўлса, иккинчи поғонадан Сурхондарё вилоятининг сардорлар кенгаши, учинчи ўриндан эса Жиззах вилоятининг сардорлар кенгаши ўрин олди.

"Энг намунали "Камалак" болалар ташкилоти" танловининг республика босқичида 1-ўринни Наманган вилоятининг Поп тумани "Камалак" болалар ташкилоти қўлга киритган бўлса,  иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда вилоятимизнинг Муборак тумани ҳамда Жиззах вилоятининг Зарбдор тумани "Камалак" болалар ташкилотларига насиб этди.

Шунингдек, анжуман доирасида фаоллик кўрсатган вилоятлар вакиллари, "Камалак" болалар ташкилотининг республика сардорлар кенгаши аъзоларига фахрий ёрлиқлар топширилди, анжуманни кўтаринки тарзда ва савияли ташкил этишга катта ҳисса қўшган ҳамкор ташкилотлар ва вилоят ҳокимлигига ташаккурнома юборилди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!