Меню
Қашқадарё
12.10.2023
6192
Вақтда адашиб, тунда мактабга йўл олган ўқувчини патруль ортга қайтарди
Россиянинг Красноярск ўлкасида яшовчи бола вақтда адашиб, тунда мактабга йўл олди. Бу ҳақда ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси хабар берган.
Воқеа Балахта қишлоғида содир бўлган. Кечаси учда патруль хизматини амалга ошираётган ҳуқуқ-тартибот идораси ходимларининг кўзи йўл четидаги сумка таққан бешинчи синф ўқувчисига тушган. Бола улар билан суҳбат чоғида будильник қўнғироғи бўйича уйғониб, мактабга кетаётганини айтган.
"У уйқудан турган ва онасини уйғотмасликка қарор қилиб, мустақил равишда мактабга йўл олган", дейилади хабарда.
Идора ходимлари болага эҳтимол унинг уйғотувчи соати нотўғри ишлаганини тушунтирган ва сўнг уйига олиб бориб, онасига топширган.