Меню
Қашқадарё
Ваҳима кўтарган ҳамшира энди узр сўради
Ғузорлик ҳамширанинг коронавирус инфекциясига чалиниб, вафот этган беморга дахлдор мурожаати вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилиши ортидан энди ўша ҳамшира барчадан узр сўрамоқда.
Видеода карантинга олинган тиббиёт ходимлари қониқарсиз шароитда қолаётгани, ҳатто қўл ювишга имкон йўқлиги, тиббий ниқоб, қўлқоп, бирламчи дори воситалари етишмаслиги акс этган эди.
Ҳамшира бу галги видеосида ўшанда тушкун аҳволда бўлгани, эндиликда барча дори ва антисептик воситалар келтирилгани, айни пайтда яхши аҳволда эканликларини маълум қилган.
Ушбу ҳолатни кузатаркансан, “Аввал ўйла, кейин сўйла” деган нақл эсга келади. Бошқа томондан эса ҳамшира ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилмаганида балки аҳвол ўзгаришсиз қолиб кетармиди, деган ўйга ҳам боради одам...