Меню

Қашқадарё

22.02.2021 2047

Ғузорда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича мактаб-интернат ташкил этилмоқда

“Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot канали ёзишича, муассаса ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида амалга оширувчи олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳисобланади.

Қарорга кўра, Ғузор тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат фаолияти ва унга ўқувчиларни қабул қилиш 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув режаси ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш мактаб-интернатнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!