Меню
Қашқадарё
Ғузорда 4 минг тонна сиғимли совуткичли омборхона иш бошлади
Тумандаги Амир Темур маҳалласи ҳудудида “Бобурбек Муртазаевич” МЧЖ томонидан 4 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совуткичли омборхона фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳокимликка кўра, туман раҳбари Бекзод Суюнов омборхонада бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун яратилган шарт-шароитлар ва Россия давлатидан олиб келинган маҳсулотлар захираси билан танишган.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда ушбу омборхона тўла қувват билан ишга туширилиб, 27 кишининг бандлиги таъминланди.
Ўз навбатида “Бобурбек Муртазаевич” МЧЖ томонидан 60 ўринли меҳмонхона қурилиши ҳам бошланган бўлиб, меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилгач, яна 12 киши ишли бўлади.
Маълумот ўрнида келтириш жоиз, бир неча кун олдин Янги Нишонда “Oil gaz servis invest” МЧЖ томонидан Осиё тараққиёт банкининг 205 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи ҳисобига озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган минг тонна сиғимга эга совуткичли омборхона барпо қилинган, шу вақтгача бундай катта сиғимдаги совуткичли омборхона туманда аввал бўлмагани айтилганди.