Меню

Қашқадарё

21.11.2024 19

Ҳужжатларда ёзилаяпти, амалда эса ҳаракат аксинчага ўхшайди

18-19 ноябрь кунлари Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Катта йигирмалик (G20)нинг навбатдаги саммити иштирокчи давлатлари лидерлари ядро қуролидан холи дунё яратиш тарафдори. Саммит якунлари бўйича қабул қилинган декларация шунга ишора беради. 

"Биз ядро қуролидан холи ва барча учун хавфсизроқ дунё яратиш мақсадига эришиш мажбуриятимиз ҳақида такрор маълум қиламиз", дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, декларацияда давлатлар вакиллари асосий глобал чақириқлар ва инқирозларга жавоб бериш ҳамда кучли, барқарор, мувозанатли ва инклюзив ўсишни рағбатлантириш мақсадида учрашгани қайд этилган. 

G20 гуруҳига 19 та мамлакат: Австралия,  Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Германия, Россия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Корея, ЖАР, Япония, шунингдек, Европа ва Африка иттифоқлари кирган. 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!