Меню

Қашқадарё

28.11.2024 744

Ўқувчи уйга вазифани бажара олмагани учун қутқарув хизматига мурожаат қилди

Американинг Висконсин штатида 10 ёшли ўқувчи математика фанидан уйга вазифани бажара олмагани учун 911 рақами орқали қутқарув хизматига мурожаат қилди. Бу ҳақда АBC манбаси хабар тарқатган.

Қутқарув хизмати диспетчери ўқувчининг қўнғироғини қабул қилган. Бола оператор аёлга оиласидан ҳеч ким математикани тушунмаслигини тушунтириб, унинг дарс тайёрлашига ёрдам беришни сўраган. Ходим ўсмирнинг уйга вазифасини бажаришда кўмаклашишга уринган, бироқ унда вақт жуда кам эди. Шунда у болага ёрдам учун полициячи жўнатишни таклиф қилган.

Ўқувчи ёнига маҳаллий шериф ўринбосари Чейз Мейсон келган. У худди шу ёшдаги боланинг отаси бўлгани учун ўсмирга ўнли касрларга оид узун мисолни ечишга ёрдам бера олган. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!