Меню
Қашқадарё
ҚУТҚАРУВ АМАЛИЁТИ МУВАФФАҚИЯТЛИ БАЖАРИЛДИ
Унда вилоят ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда қўриқлаш хизмати мутахассислари, ушбу тизимлардаги тезкор гуруҳлар иштирок этди.
- Ҳаво кемалари хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда тезкор қутқарув ишларини амалга ошириш фаолиятимизда энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади, - дейди Қарши халқаро аэропорти парвозларни қидириш ва авариядан қутқариш таъминот хизмати бошлиғи Шаҳобиддин Аҳмедов. - Бугунги ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад ҳам кутилмаган вазиятларда тезкор ёрдам хизматларининг биргаликдаги ҳаракатланиш, қутқарув ишларини самарали ташкил этиш кўникмасини оширишга қаратилди.
Машғулот парвозга кўтарилган ҳаво кемасининг шартли авария ҳолатида аэропорт ҳудудидан ташқарида қўниши билан бошланди. Бу ҳақда хабар келиб тушиши билан қутқарув гуруҳлари томонидан ерда ва ҳавода қидирув бошланди. Ҳаво лайнери топилиб, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларини қутқаришга киришилди. Йўловчилар белгиланган вақтда лайнер ичидан олиб чиқилиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Аварияга учраган ҳаво кемаси эвакуация қилинди. Ўқув қутқарув амалиёти муваффақиятли бажарилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Суратларда: ўқув машғулотидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.