Меню
Қашқадарё
Уруш эҳтимоли жуда кам, бироқ у "ноль"га тенг эмас
Корея ярим оролидаги кенг кўламли можаро биринчи йилда дунё иқтисодиётига 4 триллион долларга тушиши ёки Россия билан қуролли тўқнашув ортидан Украина кўрган зарар ҳажмидан икки баробарга ошиб, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 3,9 фоизига тенг бўлиши мумкин. Ушбу фаразий сценарий баҳосини Bloomberg агентлиги тақдим этган.
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида кенг кўламли уруш эҳтимоли жуда кам, бироқ у "ноль"га тенг эмас, деб ёзган манба.
Материалда айтилишича, Сеул Шимолий Корея артиллерияси нишонга олиши мумкин бўлган масофада жойлашган. Унда 26 миллионга яқин киши яшайди. Жанубий Кореядаги микросхемалар ишлаб чиқаришининг 81 фоизи ҳамда умумий саноат ишлаб чиқаришининг 34 фоизи пойтахт ва унинг атрофидаги ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади. Бу маҳсулотлар Хитой, Япония, Европа ва АҚШга юборилади.
Агар Жанубий Кореянинг электроника маҳсулотлари экспорти тўхтаса, бу бутун жаҳон иқтисодиётига зарба бўлади. Бинобарин, мамлакатда дунё бўйича заводларда фойдаланиладиган электрон таркибий қисмларнинг 4 фоизи, хотира чипларининг қарийб 40 фоизи ишлаб чиқарилади.
Сиёсатчи, жанубликлар ҳукуматининг ядро масалалари бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган Ви Сон Лак фикрига кўра, Корея ярим оролидаги тўқнашув эҳтимоли яқин йилларда 30 фоиз атрофидани ташкил қилади ва исталган можаро кенг миқёсли қарама-қаршиликка айланиб кетиши мумкин.