Меню
Қашқадарё
Қурол савдоси: талаб ортган, сотув камайган
Геосиёсий вазият жиддийлашуви ортидан қуролланишга бўлган талаб кескин ўсганига қарамай, дунёдаги қурол-яроғ ишлаб чиқаришга ихтисослашган 100 та йирик компаниянинг маҳсулот сотишдан олган даромади 2022 йилда 3,5 фоизга камайган. Бу маълумотларни Стокгольм тинчлик муаммолари халқаро тадқиқот институти тақдим этган.
Ўтган йили ушбу субъектларнинг умумий даромади 597 миллиард долларни ташкил қилган. Ундан аввалги йилда эса 618 миллиард доллар бўлган.
Институт экспертлари фикрига кўра, компаниялар ўсиб бораётган талабни тўла қондиришга имкон бермаган қатор муаммоларга дуч келган. Жумладан, улар турли ҳудудлардаги қуролли қарама-қаршиликлар фонида таъминот занжирининг узилиши туфайли ишчи кучи ва хом ашё танқислигини бошдан кечирган.
Бунинг устига қурол етказиб бериш бўйича йирик шартномалар 2022 йил охирига келибгина имзоланган. Келишув ва ишлаб чиқариш ўртасидаги вақтинчалик узилиш сабаб улар мудофаа корхоналарининг ўтган йилги молиявий натижаларида акс этишга улгурмаган.
Буюртмаларни бажариш борасидаги узун навбатлар кейинги бир-икки йилда дунё бўйича қурол сотишдан олинадиган даромадлар сезиларли даражада ўсишидан дарак беради, дея қайд этган манба.