Меню

Қашқадарё

23.05.2017 2119

ҚУРИЛИШ-ПАРДОЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА

- Бундан 2 йил аввал гипсли сувоқ, шпаклёвка, махсус қурилиш клейи, сув эмульцияли бўёқ тайёрлашни ташкил этгандик, - дейди корхона раҳбари, ёш тадбиркор Шаҳбоз Раҳмонов. - Ўтган қисқа давр мобайнида маҳсулотларимиз ўз харидорини топиб улгурди. Биргина 2016 йилда 50 тоннадан кўпроқ қурилиш материалини реализация қилдик. Ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни юртимиздаги корхоналардан сотиб оламиз. Натижада маҳсулот таннархини сезиларли даражада арзонлаштиришга эришаяпмиз.

Тадбиркорнинг айтишича, бинонинг ҳам фасади, ҳам ички қисми учун мўлжалланган ушбу қурилиш материалларига талаб айниқса аҳоли орасида кўпаймоқда. Шу боис келгусида хориждан замонавий ускуна харид қилиш эвазига ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш мақсад қилинган. Қолаверса, янги турдаги маҳсулотларни тайёрлашни ўзлаштириш ҳам режалаштирилмоқда. Хусусан, ишбилармон ҳозирги пайтда анча харидоргир қурилиш материали саналган мойбўёқ ишлаб чиқаришни ташкил этишни кўзлаяпти. Хомашё масаласида муаммо бўлмаслиги мазкур лойиҳа истиқболини таъминлайди.

М.ЖЎРАЕВ

Суратларда: «Призма» хусусий корхонаси фаолиятидан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!