Меню
Қашқадарё
ҚУРБОН ҲАЙИТИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
Шу куни эрта тонгданоқ Қарши шаҳридаги Кўкгумбаз жомъе масжиди ҳам муборак Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун келганлар билан гавжум бўлди.
Шуни ҳам қайд этиш керакки, истиқлол шарофати билан юртимизда виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатланди. Хусусан, дин амалларини бажариш учун яратилган имконият ва қулайликлар, азиз авлиёларимиз қадамжолари обод этилиб, халқимиз ардоғидаги табаррук манзилларга айлантирилаётгани юртдошларимизни руҳлантирмоқда. Шу кеча-кундузда 413 нафар воҳадошимиз Ҳаж амалларини адо этаётгани ҳам эътиборга молик.
Байрам куни саховатпеша инсонлар эҳтиёжманд оилалар, Меҳрибонлик, Саховат, Мурувват уйларида бўлиб, бу ерда яшовчилар ҳолидан хабар олдилар, кўнгли ўксик қалбларга ҳам маънан, ҳам моддий ёрдам кўрсатдилар.
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида Қурбон ҳайити муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар кўпмиллатли халқимиз ўртасида меҳр-мурувват, оқибат, бирдамлик, аҳиллик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётир.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Муродулла КОМИЛОВ олган суратлар.