Меню

Қашқадарё

17.08.2023 5962

Қурғоқчилик британияликларни мева ва сабзавотларсиз қолдириши мумкин

Жанубий Европа мамлакатларида давом этаётган қурғоқчилик Буюк Британияда мева ва сабзавотлар тақчиллигини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда The Guardian манбаси энергетика ва иқлим разведкаси бўлинмаси таҳлилчилари ҳисоботига таянган ҳолда хабар тарқатган. 

Хусусан, мутахассислар брокколи ва гулкарам етказиб беришда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида огоҳлантирган. Шунингдек, помидор, бодринг, пиёз ва қулупнай ҳам тез орада дўконлар пештахтасидан йўқолиши кутилаётгани маълум қилинган.

Санаб ўтилган маҳсулотларнинг катта қисмини Лондон ҳозирда аномал иссиқ ва ҳосилсизлик хавфи билан рўбарў келаётган бошқа давлатлардан импорт қилади. Шу фонда экспертлар апельсин, узум ва лимон ҳам тақчил бўлишини истисно қилмаган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!