Меню

Қашқадарё

09.04.2021 1830

Унутмаслик керак, олдинда жавоб ўйини бор

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасида "Ливерпул" устидан ғалаба қозонилган дастлабки ўйин таассуротлари билан бўлишди. Учрашув Мадридда ўтказилди ва майдон эгаларининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

"Жамоамдан фахрланаман. Биз яхши ўйнадик, бироқ иккинчи бўлим бошида қийинчилик бўлди. Унутмаслик керак, олдинда жавоб ўйини бор, - дея Зидан гапларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати. - Қанотдан ҳужум қилишимиз мумкинлигини билардим. Уларнинг қанот ҳимоячилари тез-тез ҳужумга қўшилиб турди ва режамиздаги барчаси биз учун яхшиликка хизмат қилди"

"Ливерпул" устози Юрген Клопп ҳам ўйин ҳақида гапириб, "агар ярим финалга чиқишни истасанг, бу ҳуқуққа эришиш керак. Асосан биринчи бўлим ҳақида айтадиган бўлсам, биз мақсадга астойдил интилмадик. Агар сафарда гол урганимизни ҳисобга олмасак, ягона ижобий вазият - бу бор-йўғи биринчи ўйин, деган хулосага келинади.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 14 апрелга белгиланган ва Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади. "Реал" - "Ливерпул" жуфтлиги ғолиби финал йўлланмаси учун "Порту" - "Челси" қарама-қаршилигида қўли баланд келган жамоа билан баҳс олиб боради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!