Меню
Қашқадарё
УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАЛАРИ - ТАРИХИЙ МАЖМУА ҚУРИЛИШИДА
Бу жараёнда қурувчилар билан бир қаторда Қарши давлат университетининг ташаббускор талабалари ҳам меҳнат қилишаяпти.
- Шаҳримизда мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ишларида иштирок этиш ҳар биримиз учун шараф, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти етакчиси Элдор Баратов. – Бу фикримизни вилоят ҳокимлиги ва университет раҳбарияти ҳам қўллаб-қувватлашди. Муассасамизда ташаббускорлардан иборат “Бунёдкор” талабалар отряди тузилди ва улар қурувчиларга ёрдамга келишди.
Биламизки, Ватан равнақи йўлида бир ғишт қўйиш ҳам эзгу ишлар сирасига киради. Ўзи туғилиб-ўсган юртнинг чирой очишига, обод бўлишига ҳисса қўшишни ният қилган ёшлар ташаббуси ҳам шуниси билан аҳамиятли.
- Улкан тарихий жараёнда иштирок этаётганимдан жуда мамнунман, - дейди тарих факультети талабаси Нуржаҳон Ҳасанов. - Ҳар куни эрта тонгда туриб, бу ерга аллақандай кучли иштиёқ билан ошиқаман. Келгусида ушбу мажмуада менинг ҳам ҳиссам бўлишини англаб, фахрланаман. Биз ёшлар бу ердаги ободонлаштириш ишларида иштирок эта туриб, келажак учун масъулият ҳиссини, юртга содиқлик, ватанпарварлик руҳини янада теран англамоқдамиз.
Айтиб ўтиш жоиз, ушбу ташаббус университетнинг 50 нафар талабаси билан бошланган бўлса, уларнинг сафи кун сайин кенгайиб бормоқда.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ