Меню

Қашқадарё

14.11.2024 267

Университет бадавлат талабаларни олифталикни бас қилишга чақирди

Шотландияда университет расмийлари бой талабалардан камбағал оилалардан бўлган курсдошларига нисбатан сноблик (қуруқ олифталик, худбинлик) қилишни тўхтатишни сўради.

Эдинбург университети бадавлат талабаларни олифталикни бас қилишга ва камбағал оилалардан бўлган курсдошларини масхаралашдан тийилишга чақирган. Бу асосан ноқулай шароитли ҳудудлардаги битирувчиларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида қабул қилинган талабалар кампусидаги тарафкашлик билан боғлиқ муаммолар ҳақида эслатувчи ҳисоботда акс этган.  

Университет инклюзив муҳит яратиш учун талабаларга мўлжалланган тавсиялардан иборат қўлланма нашр қилган. У ҳаёт тарихи хилма-хиллигини ҳурмат қилиш ва бойлик ҳамда ақл ҳақидаги стереотиплардан воз кечиш каби "ижтимоий-иқтисодий микроагрессия"ларни камайтиришга оид маслаҳатларни ўз ичига олган.

Шунингдек, университет олий ўқув юртида жамиятнинг қуйи ва ўрта қатламидан бўлган талабалар камчилик эканлиги учун улар курсдошлари билан тил топишиб кетиши қийин кечишини қайд этган.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!