Меню

Қашқадарё

24.05.2019 1720

ҲУНАР БИЛГАНИ БИЗНЕС БОШЛАШИДА ҚЎЛ КЕЛДИ

Аҳамиятлиси, бугунги кунга келиб саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги жабҳасидаги ушбу лойиҳаларнинг  аксарияти ўз самарасини бера бошлади. Ёш тадбиркор Эъзоза Қурбонованинг ишини ҳам бу борада намуна қилиб келтириш мумкин. Зеро, жорий йил январида унинг раҳбарлигида мебель ишлаб чиқариш цехи фаолият бошлади.

- Имтиёзли кредит берилаётганини эшитиб, ундан унумли фойдаланиш ҳаракатига тушдик, - дейди Эъзоза. - Бизнес-режа тузиб, таклиф бердик. Бу йўналишни танлаганимизга сабаб турмуш ўртоғим илгари ёғоч устаси бўлган. Бир қанча корхонада ишлаб тажриба орттирган. Шу ҳунар бизга жуда қўл келди. Ташаббусимиз маъқуллангач, 30 миллион сўм кредит беришди. 120 миллион сўм сармояни ўз ҳисобимиздан қўшдик. Кредитни дастгоҳ харид қилишга, ўз маблағимизни эса цех ташкил этишга сарфладик. Ҳозирда МДФ эшиклар ясашни йўлга қўйганмиз. Асосий харидорларимиз аҳоли вакилларидир.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, лойиҳа муваффақиятли рўёбга чиққач, 3 нафар киши доимий даромад манбаига эга бўлган. Бугун бозорда ўз ўрнини топиб улгурган ёш ишбилармон келгусида янги технологиялар эвазига мавжуд қувватни ошириш ҳақида ўйлаяпти. Бу борада ҳам яна "Ёшлар - келажагимиз" дастурига мурожаат қилмоқчи.

М.ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!