Меню

Қашқадарё

28.07.2020 1682

ҲУМОДА ТУЯҚУШ БОҚИЛМОҚДА

Паррандачиликда туяқуш боқиш янги йўналишлардан бири бўлиб, мазкур фаолият тури мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ривожланиб бормоқда. Чироқчи тумани Ҳумо маҳалласидаги “Эргашов Руслан” масъулияти чекланган жамиятида ҳам маҳаллий шароитда туяқуш боқиш борасида яхши тажриба шаклланган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, тадбиркорлик субъектига озуқа базасини яратиш учун ер ажратиб берилган ва экин майдонида беда, маккажўхори етиштирилмоқда. Тадбиркор тухумдан жўжа очириш, туяқушни тўлиқ маҳаллий шароитга мослаштириш, инкубаторий ва лаборатория фаолиятини замонавий мезонлар асосида ривожлантириш, хомашёни қайта ишлаш сингари фаолият турларини кенгайтириб бормоқда.

- Туяқуш боқишга қизиқиш анча кўпайган, – дейди жамият  таъсисчиси Руслан Эргашов. – Туманимизда Қора Африка страуслари боқилмоқда, парранданинг бу тури 50 йил яшайди ва камида 30-35 йил тухум беради. Бир ойда битта туяқуш 10-15 та тухум қўяди. Лаборатория шароитида барча тухумларини очириш мумкин. Инкубаторий шароитида 40, туяқуш ўзи босиб ётганида 60 кунда жўжа тухумни ёриб чиқади. Атиги икки ҳафтада маҳаллий шароитга мослашади. Туяқуш боқиш оилалар учун ҳам қулай, ҳам даромадли бизнес турларидан биридир.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!