Меню
Қашқадарё
07.06.2019
1702
УМИДЖОНДАН ОНАСИНИНГ УМИДИ КАТТА
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан республикамиз бўйлаб июнь ойи - "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилаётган "Меҳр улашиб" лойиҳаси асосида Касби туман болалар шифохонасида даволанаётган Умиджон каби 35 нафар бемор болаларга ширинликлар, ўқув қуроллари, совға-саломлар ҳамда зарур дори-дармонлар ҳадя қилинди.
Таъкидлаш жоиз, "Ёшлар ойлиги" доирасида июнь ойи давомида шаҳар ва туманларда ўнлаб лойиҳалар, кўрик-танловлар, очиқ мулоқотлар, спорт мусобақалари ва ижтимоий акциялар ўтказилмоқда. Бундай тадбирларда имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва уюшмаган ёшлар иштирок этаяпти, улар учун меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.
Исломбек АҲМАТОВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот котиби