Меню

Қашқадарё

08.03.2019 1659

УМИДАГА УМИД БАХШ ЭТГАН ЛОЙИҲА

Ушбу лойиҳа уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар учун мўлжаллаб тузилган бўлиб, ёрдамга муҳтож  ўғил-қизларга сифатли  билим олиш ва жамиятда ўзининг ўрнини топиш учун  қўшимча имконият яратмоқда. Ҳар ҳафтанинг жуфт кунларида "Камалак"  сардорлари Умидадек болаларнинг хонадонларига бориб, тенгдошлари билан бирга дарс тайёрлаб, уларга билимларини мустаҳкамлашда кўмаклашмоқда.

- Умида оғир хасталикка чалинган бўлса-да, жуда иродали қиз, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши пресс-клуби сардори Маржона Жўрақулова.    - Биз у билан биргаликда расмлар чизамиз, китоблар ўқиймиз. Унга умид улашиб, кучли эканини исботлашга ҳаракат қиламиз.

Ушбу лойиҳа Қашқадарёнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам  кенг оммалаштирилмоқда.

С.АЛЛАЁРОВА

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!