Меню
Қашқадарё
УМИД КИШИНИ БАРДОШЛИ ҚИЛАДИ
Кекса бўла олиш – буюк санъат... Янада катта санъат – ёш бўла олиш, ёшликнинг, етукликнинг кексаларга қандай муносабатда бўлишини билишдир.
* * *
Инсоннинг буюклиги бўйи билан ўлчанмаганидек, халқнинг буюклиги унинг сони билан ўлчанмайди; ягона мезон – ақллилик ва маънавият даражасидир.
* * *
Бахтсизларга раҳмдил бўлинг, бахтлиларга илтифотли бўлинг.
* * *
Инсоннинг ички дунёсидаги меҳр – бу қуёшдир.
* * *
Айбдор ўз айбини тан олганида, у қутқариши мумкин бўлган ягона нарса – ўз ор-номусини қутқаради.
* * *
Журъат! Журъат билан тараққиётга эришилади. Барча дабдабали ғалабалар журъат учун катта ёки кичик мукофотдир.
* * *
Болалар бахтга дарҳол ва тортинмасдан кўникади, зеро улар табиатига кўра – ўзлари қувонч ва бахтдир.
* * *
Тириклар курашади... Қалбини юксак орзуларга бахшида этганларгина тирикдир.
* * *
Чиройли ифодалар чиройли фикрларни безайди ва уни сақлайди.
* * *
Дангасалик – бу она. Унинг ўғли – ўғрилик, қизи – очлик.
* * *
Ҳамма ишнинг ўз баҳоси бор.
* * *
Адабиёт инсон онгининг инсон зоти учун дастуриламалидир.
* * *
Келажакни яратишга ҳеч нарса дадил орзулардек хизмат қилмайди. Бугунги хаёл – эртанги рўёдир.
* * *
Одоб – ҳақиқатнинг гуллашидир.
* * *
Халқни ўқитиш – уни яхшироқ қилишдир; халқни маърифатли қилиш – унинг одобини яхшилашдир; саводхон қилиш – камол топтиришдир.
* * *
Ҳаётимиз – сайр, ғоя – йўл бошловчидир. Йўл бошловчи бўлмаса, ҳамма нарса тўхтайди. Мақсад йўқотилса, қувват ҳам кетади.
* * *
Ер юзида боланинг бижир-бижиридан тантанаворроқ мадҳия йўқ.
* * *
Ҳаётда энг катта бахт – сени севишларига ишончдир.
* * *
Зиё! Ҳамиша зиё! Ҳамма ёқда зиё! Унга барча муҳтож. У китобдадир.
* * *
Инсон онги ҳамма нарсанинг қулфини очадиган уч калит: рақам, ҳарф, нотага эга. Билиш, ўйлаш, орзу қилиш. Ҳаммаси уларда мужассам.
* * *
Ҳуқуқни англаш бурчни англашни ривожлантиради. Умумий қонун – бу ўзганинг эркинлиги бошланадиган жойда сенинг эркинлигинг тугашидир.
* * *
Китобнинг ижодкори – муаллиф, китоб тақдирининг ижодкори – жамиятдир.
* * *
Бурчга садоқатни англаш ўз манфаатларини ёддан чиқаришни талаб этади.
* * *
Қилични синдириш мумкин, лекин ғояни йўқ қилиб бўлмайди.
* * *
Келажакнинг бир нечта номи бор. Ожиз киши учун у имкониятсизликдир, иродасиз учун – мавҳумлик, сермулоҳаза ва шавкатли учун – идеалдир.
* * *
Сукут – инсоний қайғунинг бутун тубини ҳис этаётган жайдари қалб қўнимгоҳидир.
* * *
Ёлғон – ёвузликнинг мужассамидир.
* * *
Муҳаббат – дарахт сифатдир; у ўзи ўсиб чиқади, бутун вужудимизга чуқур томир ортади ва кўпинча ҳатто қалбимиз вайроналарида ҳам гуллаб-яшнайверади.
* * *
Ҳамиша бир-бирингизни бутун қалбингиз билан яхши кўринг. Дунёда муҳаббатдан ўзга деярли ҳеч нарса йўқ.
* * *
Оилани парчаламоқчи бўлган ҳар қандай ижтимоий таълимот яроқсиз, бунинг устига уни қўллаб бўлмайди. Оила – жамиятнинг биллури.
* * *
Олий одил судлов – бу виждондир.
* * *
Бундан буён келажак одамларнинг икки тури: сермушоҳада инсон ва меҳнаткаш инсонга тегишлидир. Моҳият жиҳатидан улар яхлит, зеро фикрлаш – меҳнат қилиш демакдир.
* * *
Ҳалоллик – буюкликка энг яқин турганидир.
* * *
Адолатдан юқори нима бор? Одиллик.
* * *
Ҳаёт бу гул, муҳаббат эса унинг ширасидир.
* * *
Тараққиёт – бу ижтимоий ҳаётнинг моддий базаси.
* * *
Меҳрибон бўлиш жуда осон. Адолатли бўлиш – жуда қийин.
* * *
Ҳар бир одамнинг кўзида доим унинг тафаккури акс этиб туради.
* * *
Шон-шуҳрат ва нафрат ҳамиша елкама-елка юради.
* * *
Табиат инсонни яратиш чоғида унинг тархини ёмон чизган, тарбия эса тархдаги нуқсонларни тузата олмади.
* * *
Умид кишини бардошли қилади.
* * *
Меҳнат – бу ҳаёт, фикр – эса ёруғлик...
Дилфуза ЖУМАЕВА тайёрлади.