Меню

Қашқадарё

13.04.2021 1442

Қум остида қолган қадимий шаҳар топилди

Археологлар ёши уч минг йилдан зиёд экани айтилаётган қадимий Миср шаҳрини топди. Ушбу топилма оламшумуллиги бўйича Тутанхамон тобутидан кейинги иккинчи ўринда туради дея ҳисобланмоқда.

Al Balad манбаси археологлар Миср жанубида қум остида йўқолган ва ёши 3 минг 400 йилдан ошиқлиги тахмин қилинаётган  шаҳарни топди, дея хабар беради. Олимлар фикрига кўра, шаҳарга эрамиздан аввалги XIV асрда яшаган Аменхотеп III асос солган.

Экспедиция раҳбари Захи Хаваснинг таъкидлашича, топилма Мисрнинг Нил дарёси ғарбий қирғоғида жойлашган Луксор шаҳридаги йирик ва саноатлашган аҳоли пункти бўлган. Уни археолог изланувчилардан иборат кўплаб хорижий гуруҳлар излаганди, лекин тополмаган.

Топилган тарихий манзил кўчалари баландлиги уч метрга етадиган уйлар билан ўралган. Унинг очилиши қадимий мисрликларнинг бойлиги жиҳатдан юқори чўққига чиққан империя давридаги ҳаётига назар солиш имконини беради. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!